My.gov.uz орқали болалар лагерларига йўлланма олиш мумкин

1 дақиқа ўқиш714
My.gov.uz орқали болалар лагерларига йўлланма олиш мумкин
Ўзбекистонда болаларни соғломлаштириш лагерларига йўлланмаларни онлайн тарзда расмийлаштириш имконияти яратилди, деб NOVA24 хабар берди. Энди ота-оналар my.gov.uz портали орқали қуйидаги қадамларни бажариб, йўлланма олишлари мумкин:

• Порталга кириб, "Болалар лагерларига йўлланма олиш учун ариза топшириш" хизматини танлаш.
• Йўлланма расмийлаштирилаётган бола ҳақидаги маълумотларни киритиш.
• Лагер ва қулай мавсумни танлаш.
• Йўлланма учун тўловни амалга ошириш.

Тўлов амалга оширилгандан сўнг, йўлланма автоматик равишда шакллантирилади. Банд қилинган йўлланма учун тўлов 30 дақиқа ичида амалга оширилмаса, бронь бекор қилинади ва йўлланма қайта сотувга чиқарилади.

Йўлланмалар 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган. Ўзбекистон фуқароларининг болалари учун йўлланма нархининг 50%и Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланади. Порталдаги нархлар ушбу компенсацияни ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?