Тошкентда кучли шамол бўлиши кутилмоқда

Тошкентда кучли шамол бўлиши кутилмоқда
Тошкент шаҳрида кучли шамол кузатилиши мумкинлиги тўғрисида аҳоли огоҳлантирилди, деб Nova24.uz хабар берди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, шамол таъсирида симёғочлар узилиши, дарахтлар қулаш хавфи ва ҳавода қаттиқ чанг тўпланиши мумкин. Шу боисдан фуқароларга, айниқса аллергия ёки чанга ҳассосликка эга кишиларга кўчада бўлишни чеклаш тавсия этилди.

Шунингдек, фуқаролардан автомобилларини дарахтлар ва электр узатиш линиялари остида қолдирмаслик, шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда эҳтиёт чораларини кўриш сўралди.

Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан ўзларини, яқинларини ва шахсий мулкларини эҳтиёт қилишлари илтимос қилинди. Фавқулодда ҳолатлар юз берса, қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш тавсия этилди: 1050, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар