date
views 122

Тошкент ҳавоси яна «ўртача» даражага тушди

Тошкент ҳавоси яна «ўртача» даражага тушди
30 май куни Тошкентда ҳаво сифати яна «ўртача» даражага қайтди, деб Nova24.uz IQAir маълумотларига асосланиб хабар берди. Маълумотларга кўра, PM2.5 зарарли заррачалар концентрацияси 22 мкг/м³ ни ташкил қилди. Бу Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) тавсия қилган меъёрдан 5,2 баробар юқори.

Соат 08:00 да олинган маълумотларга кўра, озон ва PM10 моддалари бўйича ҳаво меъёрда бўлган, аммо PM2.5 кўрсаткичи БССТ меъёридан 4,4 баробар ошган. Умумий баҳолашга кўра, Тошкентда ҳаво сифати «ўртача» даражада баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, IQAir’нинг 2024 йилги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон БССТ ҳаво сифати меъёрларига мос келувчи мамлакатлар рўйхатига кирмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент ҳавоси яна «ўртача» даражага тушди