Ўзбекистонда ўртача ҳарорат 1,5°C га ошди

1 дақиқа ўқиш993
Ўзбекистонда ўртача ҳарорат 1,5°C га ошди
Ўзбекистонда сўнгги ўн йилликларда иқлим сезиларли даражада ўзгарган, деб UPL.uz БМТ экспертлари ҳамкорлигида Ўзгидромет томонидан ўтказилган тадқиқотларга таяниб хабар берди. Маълумотларга кўра, 1950 йилдан 2020 йилгача республикада ўртача йиллик ҳарорат тахминан 1,5°C га ошган. Бу кўрсаткич Марказий Осиёдаги ўртача ўсишдан юқори ҳисобланади.

2000-йиллар бошида Ўзбекистонда йилига ўртача 4-5 марта 40°C дан юқори ҳарорат учрайдиган иссиқ кунлар қайд этилган бўлса, 2020-йилларга келиб бу сон 9-11 кунгача етди. Бу, асосан, Сурхандарё, Қашқадарё, Хоразм ва Қорақалпоғистон каби ҳудудларда сезиларли даражада кузатилмоқда.

Бундай ҳароратлар инсон саломатлигига, айниқса, ёши катталар ва очиқ ҳавода ишловчиларга салбий таъсир қилмоқда. Қишлоқ хўжалиги ҳам зарар кўрмоқда — сув танқислиги ва юқори ҳарорат сабаб ҳосилдорлик пасаймоқда. Шунингдек, сув ресурсларини бошқариш янада мураккаблашмоқда — дарё ва ариқлар тезроқ қуриб қолмоқда.

Жуда кучли иссиқликлардан бири 2023 йил 3 август куни Нукусда қайд этилди. Бу кунда ҳарорат 47,6°C ни ташкил қилди — бу нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё учун рекорд ҳисобланади.

Мутахассислар иқлим ўзгаришига қарши самарали курашиш учун ҳаво мониторингини кучайтириш, метеостанцияларни яхшилаш ва инсонлар ҳамда иқтисодиётни мослаштирувчи чоралар кўриш зарурлигини таъкидламоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?