
Ўзбекистон туризм соҳасида стратегик ҳамкорлик йўналишида яна бир муҳим қадам ташлади. Мамлакатимиз Россиянинг етакчи туроператорларидан бири — Russian Express компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Мазкур ҳамкорлик Ўзбекистонни жаҳон сайёҳлик харитасида янада жозибадор манзил сифатида намоён этишга қаратилган.
Лойиҳа доирасида Россиянинг олтита йирик шаҳри — Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Новосибирск, Екатеринбург ва бошқаларда қатор семинар ва тадбирлар ташкил этилади. Бу учрашувлар икки мамлакат сайёҳлик индустрияси вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш, янги маршрутлар ва хизматлар яратиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш учун ажойиб платформага айланади.
Ҳар бир тадбирда 500 дан 1500 нафаргача туризм соҳаси мутахассислари — туроператорлар, агентлар, блогерлар, журналистлар ва соҳадаги бошқа экспертлар иштирок этиши кутилмоқда. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, гастрономик туризми ва табиий гўзалликларини янада кенг тарғиб этиш имконини яратади.
Шунингдек, ушбу ташаббус доирасида онлайн ва офлайн форматдаги кенг қамровли медиа кампания ҳам амалга оширилади. Унда вебинарлар, ижтимоий тармоқларда мақсадли реклама, баннерлар, матбуот материаллари ва бошқа ахборот воситалари орқали россияликлар орасида Ўзбекистонга қизиқишни янада ошириш режалаштирилган.
Мазкур қадам туризмни ривожлантириш, хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва мамлакат иқтисодиётига ҳисса қўшишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Шу орқали Ўзбекистон нафақат сайёҳлар учун, балки туризм соҳаси инвесторлари учун ҳам янада жозибадор манзилга айланиши кутилмоқда.
Zamin.uz таҳририяти мазкур ҳамкорликнинг самарали бўлишини ва мамлакатимиз туризм салоҳиятини кенг дунёга намоён этишда муҳим босқичга айланишини тилаб қолади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг