date
views 87

Ўзбекистонда тарвуз нархи 5 йил ичида энг тез пасайди

Ўзбекистонда тарвуз нархи 5 йил ичида энг тез пасайди
EastFruit маълумотларига кўра, Ўзбекистонда сўнгги ҳафта ичида тарвузнинг улгуржи нархи уч баробарга тушиб кетди, деб хабар берди NOVA24.

Бу пасайишнинг асосий сабаби — ички бозорда таклиф ҳажмининг кескин ошиши. Тошкент улгуржи бозорларига катта партиялар 16–22 май кунлари, яъни одатдагидан бир ҳафта эртароқ етиб келган.

23 май ҳолатига кўра, 1 кг тарвузнинг улгуржи нархи 7000 сўмгача кўтарилган ва бу 2021 йилдан бери энг юқори даража бўлган. Бироқ 23 майдан 30 майгача нарх 2,8 баробар тушиб, 2500 сўмга етди. Бу сўнгги 5 йилдаги энг тез нарх пасайиши сифатида қайд этилган.

Натижада, май ойи охиридаги нарх 2024 йилнинг шу даврига нисбатан икки баробарга арзон бўлди. Шу билан бирга, 2023 йилдан 25% юқори эканлиги таъкидланмоқда.

Сезиларли равишда арзонлашган тарвуз ташқи бозорларга экспорт ҳажмини ошириши мумкин. 2020 йилдан буён тарвуз Ўзбекистоннинг асосий мева-сабзавот экспорт маҳсулотларидан бири ҳисобланади. 2023 йилда эса мамлакат 104,7 минг тонна тарвуз экспорт қилиб, рекорд ўрнатган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда тарвуз нархи 5 йил ичида энг тез пасайди