ЗАГСдан ўтмай диний никоҳ ўқитганларга жарима оширилди

ЗАГСдан ўтмай диний никоҳ ўқитганларга жарима оширилди

Ўзбекистонда ЗАГСдан ўтмасдан диний никоҳ маросимини ўтказганлик учун жарима миқдори оширилди. Илгари бу қоидабузарлик учун энг кўп жарима 13,2 миллион сўмни ташкил этган бўлса, энди у 22 миллион сўмгача етди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47³-моддасига киритилган ўзгартишларга кўра, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузганлик учун жарима 2,2–4,4 миллион сўмдан 4,4–6,6 миллион сўмгача оширилди.

Шунингдек, вояга етмаган фарзандини турмушга берган ёки уйлантирган ота-она ва васийларга солинадиган жарима миқдори ҳам кўтарилди. Илгари 3,08–6,6 миллион сўм бўлган жарима энди 8,8–11 миллион сўмни ташкил этади.

Никоҳни давлат рўйхатидан ўтказмасдан диний маросим ўтказиш, жумладан, никоҳ ёшига етмаганлар билан диний никоҳ ўқиш учун жарима эса 6,6–13,2 миллион сўмдан 13,2–22 миллион сўмгача оширилди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар