Ўзбекистонда транспорт баҳоси янги тартибда аниқланади

1 дақиқа ўқиш2.8K
Ўзбекистонда транспорт баҳоси янги тартибда аниқланади
Ўзбекистонда транспорт воситаларининг баҳосини аниқлаш тартиби ўзгартирилди, деб nova24.uz хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ягона миллий баҳолаш стандартига транспорт воситаларини баҳолаш бўйича янги бўлим қўшилди. Энди шикастланган автомобиль баҳоси аниқланганда мутахассислар таъмирлаш харажатлари, етказилган зарар ҳамда товар қийматининг йўқотилишини ҳам ҳисобга олади.

Бозор қийматини аниқлашда уларни сотишга оид ташкилий ҳаражатлар инобатга олинмайди. Баҳолаш учун зарур маълумотларни тўплаш ва бозор маълумотларини йиғиш билан махсус мутахассис — баҳоловчи шуғулланади.

Ҳужжатда баҳоланадиган объект ҳақидаги асосий маълумот манбалари белгиланди:

• буюртмачи ёки бошқа ваколатли шахс томонидан тақдим этилган маълумотлар
• баҳоловчи томонидан объектни кўздан кечиришда олинган маълумотлар
• учинчи шахслар, ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва интернетдан олинган маълумотлар

Объектни баҳолашда қиёсий, даромадли ва харажатли ёндашувлардан фойдаланиш белгиланган.

• Қиёсий ёндашув аналог объектлар нархига асосланади ва фарқларни ҳисобга олиб тузатиш киритилади.
• Даромадли ёндашув фойда келтирадиган объектнинг келажак даромадларига асосланади, бу ерда объект қиймати соф операцион даромадни капитализация ставкасига бўлиш билан топилади.
• Харажатли ёндашув эса транспорт воситасини қайта яратиш ёки алмаштириш қийматидан жами эскиришни айириш орқали баҳоланади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?