Йўналишсиз таксиларга чеклов — Конституцияга зид!

1 дақиқа ўқиш521
Йўналишсиз таксиларга чеклов — Конституцияга зид!
Тошкент шаҳрида йўналишсиз такси фаолияти бўйича жорий қилинган чекловлар жамоатчиликда кенг муҳокама ва эътирозларга сабаб бўлмоқда, деб xdp.uz хабар берди.

Янги тартибга кўра, ҳар бир ҳайдовчи фақат ўз ҳудуди ва унга туташ ҳудуддагина такси хизмати кўрсата олади. Бироқ бу тартиб Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 67-моддасига зид ҳисобланади.

Конституцияга кўра, давлат инвестиция ва ишбилармонлик учун қулай муҳитни таъминлаши ҳамда иқтисодий макон бирлиги ва меҳнат ресурслари эркин ҳаракатини кафолатлаши шарт.

Йўналишсиз такси фаолиятини чеклаш — фуқароларнинг конституциявий меҳнат ҳуқуқларини бузиши, уларни ўзини ўзи банд қилиш орқали қонуний фаолият олиб бориш имкониятини чеклаш ҳисобланади.

42-моддада ҳар ким меҳнат қилиш, касб танлаш ва ишсизликдан қонун доирасида ҳимояланиш ҳуқуқига эга экани белгиланган.

Шу боис, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси бу масала юзасидан Транспорт вазирига расмий сўров юборди ва масала парламент муҳокамасига чиқарилиши учун вазирни Ҳукумат соатига таклиф этди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?