Нақд пулга уй олиш тақиқланиши мумкин

1 дақиқа ўқиш383
Нақд пулга уй олиш тақиқланиши мумкин
Ўзбекистонда нақд пулда йирик харидлар қилиш чекланиши мумкин, деб Uz24.uz хабар берди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, яширин иқтисодиётга қарши курашиш мақсадида президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда нақдсиз ҳисоб-китобларни рағбатлантириш кўзда тутилган.

Ушбу тизим босқичма-босқич жорий этилади:

. Катта суммадаги харидлар — жумладан, уй-жой ва автомобил савдолари — босқичма-босқич фақат нақдсиз шаклда амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

. Биринчи навбатда кўчмас мулк савдоларини нақд пулсиз шаклга ўтказиш кўзда тутилган.

Мубин Мирзаевнинг таъкидлашича, ҳозирда уй сотиш ва сотиб олиш жараёнлари асосан нақд пул ёки тўлов хизматлари орқали амалга оширилмоқда. Янги лойиҳа эса бу жараённи қонуний тарзда, банк айланмаси орқали амалга ошириш ва тегишли рағбатлантириш механизмларини жорий этишни назарда тутади.

Аслида, бу борадаги режалар ўтган йилнинг баҳоридаёқ маълум қилинган эди — яъни уй-жой, кўчмас мулк ва автомобил битимларини фақат банк орқали амалга ошириш таклиф этилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?