Тошкентда светофорлар масофадан туриб бошқарилади

1 дақиқа ўқиш285
Тошкентда светофорлар масофадан туриб бошқарилади
Ўзбекистондаги вилоятлар қатори Тошкентда ҳам жамоат транспортида қулайлик ва хавфсизликни ошириш мақсадида инновацион ёндашувлар жорий этилмоқда, деб Upl.uz хабар берди.

Шаҳар транспорт тизимини модернизация қилиш доирасида йирик инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жумладан, Хитойдан жалб этилган 300 миллион доллар сармоя эвазига 200 км йўл таъмирланади ва тўртта янги кўприк қурилади.

Ушбу ташаббуслар орқали шаҳар йўллари сезиларли даражада яхшиланиши кутилмоқда.

Янги ислоҳотлардан яна бири — интеллектуал транспорт ахборот тизими жорий этилиши ҳисобланади. Тизимда қуйидагилар кўзда тутилган:
• 700 дан ортиқ чорраҳалар ягона платформага уланади.
• Барча светофорлар, камералар ва кузатув воситалари бирлаштирилади.
• Светофорлар реал вақтдаги транспорт оқимига қараб масофадан бошқарилади.

Тахминларга кўра, ушбу тизим тирбандликни 25–30% га камайтиради. Бу транспорт инфратузилмаси самарадорлиги ва шаҳарда ҳаракатланиш қулайлигини оширишга хизмат қилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?