Экопартия дарахт кесиш мораторийини бекор қилишга қарши чиқди

1 дақиқа ўқиш381
Экопартия дарахт кесиш мораторийини бекор қилишга қарши чиқди
Ўзбекистон Экологик партияси Murad Buildings девелоперлик компанияси раҳбари Мурад Назаровнинг Тошкент шаҳрида дарахт кесиш мораторийини бекор қилиш таклифига кескин эътироз билдирди. Бу ҳақда партия вакили, депутат Жавлон Абдуллаев расмий баёнот берди, деб Kursiv.media хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Назаров қурилиш ишлари вақтида дарахтлар ҳар ҳолда шикастланади ёки йўқ қилинади, деган фикр билдириб, уларни олдиндан экиш тизимини жорий этиш — "дарахтлар банки" ташкил этишни таклиф этган эди.

Бироқ Жавлон Абдуллаев ва Экопартия бу позицияни маъқулламади. Депутат таъкидлашича, глобал исиш ва сув етишмовчилиги шароитида ҳар бир етилиб улгурган дарахтнинг аҳамияти жуда юқори. Кatta дарахтни парваришлаб етиштириш учун ўнлаб йиллар ва катта ресурслар талаб қилинади.

Унинг таъкидлашича, мораторийнинг жорий этилиши бежиз эмас: охирги вақтларда сони ортиб бораётган ноқонуний кесиш ҳолатларига қарамасдан, ушбу чора туфайли 98% дарахтлар сақлаб қолинган. Жорий йилнинг биринчи ярмида ҳукумат дарахт кесиш бўйича 3,2 мингта аризани рад этиб, 453,2 мингта дарахтни, жумладан 86 мингдан ортиқ қимматли турларни сақлаб қолди.

Экологларнинг таъкидлашича, қайта экиладиган кўчатларнинг аксарияти илдиз отмайди ва қуриб қолади, бу эса “компенсацион экиш” усулининг самарадорлигини шубҳа остига қўяди.

«Биз аниқ айтамиз: ҳар қандай қурилиш, ривожланиш ва қайта қуриш ишлари экологик манфаатлар ҳисобидан эмас, балки улар билан мувозанатда олиб борилиши керак», — дейилади Экопартия баёнотида.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?