date

Тошкентда йўл тирбандлигини камайтириш учун мактаб автобуслари йўлга қўйилади

Тошкентда йўл тирбандлигини камайтириш учун мактаб автобуслари йўлга қўйилади

Тез орада Тошкент шаҳар йўлларидаги тирбандликни камайтириш мақсадида болаларни мактабга олиб бориш ва олиб келиш учун махсус мактаб автобуслари тизими йўлга қўйилиши мумкин. Мутасаддиларнинг айтишича, бу ташаббус шаҳар транспорт тизимида сезиларли енгиллик яратади.

Ҳозирги кузатувларга кўра, ўқув йили тугагач, пойтахтдаги ҳаракат анча юмшайди. Бунинг асосий сабаби — болаларни мактабга ота-оналар шахсий автомашиналарда олиб бормаслиги ва йўлларда транспорт оқимининг камайишидир. Шу боис, мактаб автобусларини жорий этиш йил давомида ҳам шундай енгилликни таъминлаши мумкин.

Таъкидланишича, битта автобус бир вақтнинг ўзида 20–30 нафар ўқувчини ташиши мумкин. Бу эса йўллардан шунча миқдорда шахсий автомашинани олиб ташлаш, йўлларда тирбандлик ва чиқиндилар чиқишини камайтиришга ёрдам беради. Махсус автобуслар ҳаракат хавфсизлиги талабларига мос жиҳозланади.

Ҳозирда мазкур масала бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан муҳокама ўтказилиши режалаштирилган. Лойиҳа амалга ошса, пойтахтдаги жамоат транспорти тизимида муҳим стратегик ўзгариш бўлиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда йўл тирбандлигини камайтириш учун мактаб автобуслари йўлга қўйилади