OLX Uzbekistan TBC Bank таркибига қўшилади

1 дақиқа ўқиш366
OLX Uzbekistan TBC Bank таркибига қўшилади

TBC Bank гуруҳи OLX Uzbekistan онлайн эълонлар сервисининг назорат пакетини сотиб олиш бўйича келишувни эълон қилди, деб Kursiv хабар берди.

Бу харид учун TBC Bank халқаро инвесторлар қўллаб-қувватлаган Titan Investments холдинги билан қўшма корхона тузди. Акциялар OLX Group'дан сотиб олинади, ушбу гуруҳ Prosus таркибига киради.

Тузилган келишувга кўра, TBC Bank 50% + 1 дона акцияга эгалик қилади, қолган улуш Titan Investments'га тегишли бўлади. Ҳозирда шартномани расмийлаштириш учун регуляторлар розилиги кутилмоқда.

TBC Bank маълум қилишича, Prosus билан тузилган шартнома банкка OLX UZ орқали янги мижозлар сегментига чиқиш имконини беради. OLX Uzbekistan сайти мамлакатдаги энг кўп ташриф буюриладиган 6-сайт ҳисобланади.

Айни пайтда OLX Uzbekistan’да ойига 5,4 миллион фаол фойдаланувчи ва 2,2 миллион фаол эълон мавжуд. OLX бренди Ўзбекистонда ўз номи билан фаолият юритишда давом этади.

TBC Bank сервисни ўз экотизимига интеграция қилишни режалаштирмоқда. Бу эса рақамли хизматлар доирасини янада кенгайтириш имконини беради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?