«Uzbekistan Airports» харидларида қонунбузилиш аниқланди
1 дақиқа ўқиш327

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 6,8 миллиард сўмлик давлат хариди амалдаги қонун талабларига зид равишда ўтказилганини аниқлади.
Маълумотларга кўра, «Uzbekistan Airports» АЖ буюртмаси асосида боди-камераларни етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш хизмати учун ўтказилган танловда бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилган.
Ўрганиш давомида таклифлар тўлиқ ва холис баҳоланмагани, ўзаро манфаатдор шахслар танловда қатнашгани ҳамда баҳолашда кўплаб хатоликларга йўл қўйилгани тасдиқланди. Агентлик тақдимномаси асосида харид комиссияси қарорлари бекор қилинди ва ноқонуний хариднинг олди олинди.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…