Сифатсиз маҳсулот ҳақида хабар берсангиз мукофотланасиз

1 дақиқа ўқиш236
Сифатсиз маҳсулот ҳақида хабар берсангиз мукофотланасиз

Ўзбекистонда сифатсиз маҳсулотлар тўғрисида ахборот берган шахсларни моддий жиҳатдан рағбатлантириш таклифи қонунчилик муҳокамасига қўйилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги 21 август куни жамоатчиликка тақдим этган “Бозор назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳасида маълум қилинди.

Номувофиқ маҳсулот ҳақида хабар бериш тартиби

Лойиҳага кўра, бозорга чиқарилган маҳсулот белгиланган мажбурий талабларга жавоб бермаса, бундан хабардор бўлган иқтисодий оператор — яъни ишлаб чиқарувчи, импорт қилувчи ёки тарқатувчи — бу ҳақда Бозор назорати органини 10 кун ичида хабардор қилиши шарт.

Шунингдек, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили ёки импорт қилувчи олинган маълумотни ишлаб чиқарувчига ўн кун ичида етказиши мажбурий ҳисобланади.

Иқтисодий оператор ҳисобланмайдиган оддий фуқаро ҳам бозор назорати органига маълумот юбориш ҳуқуқига эга. Қонунчиликда уларни моддий рағбатлантириш тартиби жорий қилиниши мумкинлиги қайд этилган.

Давлатнинг вазифалари

Қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қуйидагиларни амалга оширади:

  • номувофиқ маҳсулот ҳақида хабар берган шахсларни моддий мукофотлаш тартибини 4 ой ичида тасдиқлайди;

  • илғор хорижий тажриба асосида маънавий зарарни аниқлаш услубиётини 6 ой муддатда ишлаб чиқишни таъминлайди;

  • ҳукумат қарорларини қонун талабларига мувофиқлаштиради;

  • ижро органлари ўз меъёрий ҳужжатларини қайта кўриб чиқиб, қонунга зид бўлганини бекор қилади.

Судлар базаси шакллантирилади

Лойиҳага кўра, Ўзбекистон Олий суди уч ой ичида охирги уч йил давомида маънавий зарар тўлови тайинланган суд ишлари бўйича маълумотлар базасини яратади. Бу база мунтазам янгиланиб турилади ва судлар маънавий зарар билан боғлиқ ишлар юзасидан қарор чиқаришда ундан фойдаланиши мумкин бўлади.

Мутахассислар фикри

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, мазкур ташаббус аҳоли хавфсизлигини кучайтиришга, бозорда сифатсиз маҳсулот айланишига чек қўйишга ва фуқароларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади. Шу билан бирга, одамларни фаол фуқаролик позициясига ундаш, яъни сифатсиз маҳсулот ҳақида хабар бериб, жамият манфаатига ҳисса қўшиш имкониятини яратади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?