Чигирткалар Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош вилоятларини кемирмоқда
1 дақиқа ўқиш1.2K

Қирғизистонда яна чигиртка авж олди. Эрта баҳор, қурғоқчилик ва май ойидаги иссиқлик ҳашаротлар учун идеал шароит яратди, дея хабар беради мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб Курсив медиа сайти.
Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудлар энг кўп зарар кўрди:
Жалолобод вилояти - қарийб 33 минг гектар;
Ўш вилояти - 21,4 минг гектар;
Боткен вилояти - 24 минг гектар, шундан 3 мингдан ортиғига ҳаводан ишлов берилган.
Ҳаммаси бўлиб, фермерлар 154 минг гектардан ортиқ майдонни текшириб чиқдилар. 108 минг гектар майдонда чигирткалар аниқланган ва бу ерларга махсус техника ва енгил авиация ёрдамида кимёвий моддалар билан ишлов берилган.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…