Чигирткалар галаси хавф туғдирмоқдами? ФВВ жавоб берди

1 дақиқа ўқиш89
Чигирткалар галаси хавф туғдирмоқдами? ФВВ жавоб берди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларида чигирткаларнинг оммавий тарқалиши акс этган видеолар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Вазирлик маълумотига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятларида кузатилган чигирткалар галаси фавқулодда ҳолат эмас. Бу ҳар йили қайд этиладиган мавсумий жараён бўлиб, ҳашаротларнинг бир ҳудуддан бошқасига кўчиши билан боғлиқ.

Traktorga o'rnatilgan purkagich dalada oq tuman hosil qilmoqda.

Таъкидланишича, вазият маҳаллий хусусиятга эга бўлиб, ҳозирга қадар қишлоқ хўжалиги экинлари ёки бошқа маҳсулотларга зарар етгани қайд этилмаган.

ФВВ маълум қилишича, чигирткалар билан боғлиқ ҳолат доимий мониторинг қилинмоқда ва вазият тўлиқ назорат остида сақланмоқда. Шу боис аҳоли ўртасида хавотирга ўрин йўқ.

Himoyalovchi kiyimdagi xodimlar dalada maxsus purkagichlar bilan dezinfeksiya ishlarini olib bormoqda.

Шунингдек, ҳар йили чигирткаларга қарши кураш ишлари ФВВ, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда бошқа масъул ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилади. Мавсум бошланишидан олдин ва давомида ҳудудларда махсус кимёвий ишловлар ўтказилиб, зараркунандалар тарқалишининг олди олинади.

Мутахассислар вазият барқарор эканини таъкидлаб, аҳолини тасдиқланмаган хабарларга эмас, расмий манбаларга таянишга чақирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?