Ўзбекистондан 20 тонна киви Астраханга етказилди

1 дақиқа ўқиш1.7K
Ўзбекистондан 20 тонна киви Астраханга етказилди

Астрахань портига Ўзбекистондан тахминан 20 тонна киви етказиб берилди. Бу ҳақда Kursiv.media хабар берди. Мева-сабзавот маҳсулотлари фитосанитар назоратдан муваффақиятли ўтди.

Расмий маълумотларга кўра, 2025 йилнинг етти ойида мамлакат жами 1,3 миллион тоннага яқин сабзавот ва мева экспорт қилган. Бу кўрсаткич маблағ жиҳатидан 35 фоиздан зиёд ўсиб, 1 миллиард доллардан ошиб кетди.

Экспортда асосий улуш сабзавотларга — 583 минг тонна, меваларга эса 148 минг тонна тўғри келмоқда. Шунингдек, 38,8 минг тонна мош, 4,9 минг тонна қалампир ҳам четга юборилди.

Айтиш жоизки, 2021 йилда Кўқонлик тадбиркор Шухрат Умаров киви етиштириш билан шуғулланаётгани ҳақида хабар берилган эди. Унга кўра, бу мева совуққа чидамли бўлиб, ҳосилдорлиги йил сайин ортиб бормоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?