Фарғонада H&M учун кийим тикувчи фабрика ишга тушди

1 дақиқа ўқиш391
Фарғонада H&M учун кийим тикувчи фабрика ишга тушди

Фарғона вилояти Қўштепа туманида Innovative Apparel номли йирик тикувчилик фабрикаси ўз фаолиятини бошлади. Корхона H&M бренди учун илк буюртмаларни олди, деб хабар берди Kursiv.media.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва тадбиркор Музаффар Раззаков қатнашди. Фабриканинг ишга туширилиши мамлакат мустақиллигининг 34 йиллигига тўғри келди.

Лойиҳа Шри-Ланка ҳамкорлари билан биргаликда амалга оширилди. Инвестиция ҳажми $15 млнни ташкил этади. Корхона тўлиқ қувват билан ишлаганда 3,5 минг одамни иш билан таъминлайди.

Innovative Apparel маҳсулотлари Россия, Эрон, Покистон, Таиланд, Қирғизистон ва БААга экспорт қилинади. Шунингдек, корхона ҳудудида ўқув маркази ва тиббий хизмат пунктлари ташкил этилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?