Хитойнинг Tianjin Rail Transit Group компанияси Тошкент метрополитенини кенгайтиришда иштирок этиши мумкин, деб Kursiv.media хабар берди.
Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов маълум қилишича, музокаралар янги станциялар қурилиши ва мавжудларини янгилашни қамраб олади.
Август ойида транспорт вазирининг ўринбосари Жасурбек Чўриев Tianjin Rail Transit Group раҳбарлари билан музокара ўтказди.
Хитой томони ушбу лойиҳага катта қизиқиш билдирган.
Шунингдек, Тошкент — Самарқанд тезюрар темир йўл линияси бўйича ҳам таклифлар тайёрлашни ваъда қилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар