Тошкент автобусларида чиптасиз йўловчиларга қарши қатъий рейд

1 дақиқа ўқиш2.1K
Тошкент автобусларида чиптасиз йўловчиларга қарши қатъий рейд

Тошкент шаҳар йўловчи транспортида назорат янада кучайтирилди. Транспорт назорати инспекцияси ва йўловчи транспорти назорат бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида автобусларда рейдлар мунтазам ўтказилмоқда. Бу ҳақда масъул идоралар маълум қилди.

Йил бошидан бери пойтахтда олти мингдан ортиқ йўловчи чиптасиз саёҳат қилгани учун ушланган. Ҳар бир ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Маълумотларга кўра, жарима миқдори БҲМнинг 1/10 қисми — 41 200 сўмни ташкил этади. Бу эса автобус йўл ҳақи — 1 700 сўмдан қарийб 25 баравар қиммат ҳисобланади.

Қизиғи шундаки, январдан августгача бўлган 7 ойда салкам 4 минг йўловчи қоидабузарлик қилган бўлса, кейинги бир ярим ойнинг ўзида 2 мингдан ортиқ “қуён” аниқланган. Бу ҳолат йўл ҳақини тўламаслик ҳолатлари ортиб бораётганидан далолат бермоқда.

Шу билан бирга, қонунбузарлик такрорланганда жавобгарлик янада оғирлашади. Маъмурий жавобгарлик кодексининг 144-моддасига мувофиқ, йўловчининг чиптасиз саёҳати учун уч БҲМ — яъни 1 236 000 сўм миқдорида жарима белгиланган.

Мутасаддилар таъкидлашича, назорат тадбирлари давом этади ва барча йўловчилардан йўл ҳақини ўз вақтида тўлаш қатъий талаб қилинади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?