Рейдлар кучаймоқда, аммо контрабанда тамаки сотуви тўхтамаяпти

1 дақиқа ўқиш376
Рейдлар кучаймоқда, аммо контрабанда тамаки сотуви тўхтамаяпти

Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари контрабандасига қарши кураш кейинги ойларда янада кучайганига қарамай, бозор ва кўчаларда ноқонуний сигареталар эркин сотилаётгани барча жамоатчиликни ўйлантирмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари сўнгги ҳафталарда бир неча йирик партияларни қўлга киритгани ҳақида маълум қилмоқда. Масалан, Фарғона водийсида 22 фоизга етган ноқонуний маҳсулот улуши давлат бюджетига салбий таъсир кўрсатиб, етти ой ичида қарийб 286 миллиард сўм йўқотишга олиб келган. Шундан 115 миллиард сўмдан ортиқ қисми Фарғона водийси ҳиссасига тўғри келмоқда.

Мутасаддилар маълумотларига кўра, ноқонуний маҳсулотлар орасида энг кўп тарқалаётгани БААнинг Жебел-Али зонасида ишлаб чиқарилган “Милано” бренди ҳисобланади. Бу қутиларда тиббий огоҳлантиришлар йўқлиги Ўзбекистон техник регламентлари талабларига зиддир.

Наманганда ўтказилган тадбирда 11 мингдан ортиқ қутилар, жумладан “Милано” ва “Esse Change” сигареталари ҳамда юзлаб электрон тамаки воситалари мусодара қилинди. Уларнинг умумий қиймати 215 миллион сўмдан зиёд экани қайд этилди. Самарқанд ва Тошкент вилоятида ҳам минглаб қутилар қўлга киритилди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳисоботларида пойтахтда бир ойда ноқонуний маҳсулотлар улуши 7 фоиздан 11,8 фоизга кўтарилгани қайд этилган.

Энг хавфлиси, контрабанда сигареталарда кўрсатилган ва асл таркибдаги моддалар миқдори бир-биридан кескин фарқ қилади. Масалан, “Милано London” қутисида 1 мг смола ва 0,1 мг никотин деб кўрсатилган бўлса, лаборатория таҳлиллари бу кўрсаткичларни 3,1 мг ва 0,2 мг қилиб аниқлаган. “Oris Fusion Mint”да эса кўрсаткичлар икки баробаргача фарқ қилган.

Мутахассислар таъкидлашича, бундай ҳолат фақат одамлар соғлиғига эмас, балки бутун иқтисодиётга ҳам жиддий хавф солади. Шу боис, рейдлар ва мусодаралар билан чекланиш етарли эмас. Муаммонинг илдизини йўқотиш учун контрабанда маҳсулотларини мамлакатга киритиш йўлларини тўлиқ ёпиш, бозорларни тозалаш ва барча ваколатли идоралар ўртасида мувофиқлаштирилган тизимли кураш ташкил этиш зарур.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?