Ҳоким ўринбосарлар сони қисқартирилиши кутилмоқда

1 дақиқа ўқиш565
Ҳоким ўринбосарлар сони қисқартирилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда маҳаллий давлат бошқарув тизимини самарали ташкил этиш, ортиқча тузилмаларни қисқартириш ва фаолиятни шаффоф қилиш мақсадида янги тартиб жорий этилиши кутилмоқда. Президент Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. Бу ҳақда ЎзА ахборот агентлиги маълумот берди.

Лойиҳага кўра, 2026 йил якунига қадар мамлакат бўйлаб 32 та туман ва шаҳарда ҳокимликлар фаолиятининг янги тизими жорий этилади. Янгича ёндашув асосида қатор вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳокимлик таркибига киритилиши белгиланган.

Хусусан, қуйидаги тузилмалар туман ва шаҳар ҳокимликлари таркибига ўтказилади:

  • Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;

  • Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;

  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;

  • Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

  • Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;

  • Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги;

  • Маданият вазирлиги;

  • Оила ва хотин-қизлар қўмитаси;

  • Ёшлар ишлари агентлиги.

Шу билан бирга, ҳокимликлардаги лавозимлар сони ҳам қисқартирилиши режалаштирилмоқда. Ҳозирги кунда ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими 6 нафар ўринбосарга эга бўлса, янги тартибга кўра, уларнинг сони 4 нафар этиб белгиланади. Бу орқали бир томондан масъулият ва ҳисобдорлик кучайиши, иккинчи томондан ортиқча бюрократиянинг олди олиниши кўзда тутилмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, маҳаллий ҳокимликлардаги тузилмаларни ислоҳ қилиш аҳолининг давлат органлари билан муносабатини соддалаштириб, қарор қабул қилиш жараёнларини тезлаштиради. Шу билан бирга, бу қадам коррупция хавфини камайтиришга ҳам хизмат қилади.

Ҳужжатнинг якуний тасдиғи ва амалга оширилиши орқали ҳокимликлар фаолияти сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?