Тошкент аэропортида робот-бариста пайдо бўлиши мумкин
1 дақиқа ўқиш308

“Uzbekistan Airports” компанияси E-auksion.uz онлайн платформасида Тошкент халқаро аэропортида ижарага берилувчи янги тижорат майдонлар рўйхатини эълон қилди, деб Uz24.uz хабар берди.
Аукционга қўйилаётган жойлар орасида авиакомпания ва ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатувчи контейнерлар учун 30 ва 53 квадрат метрлик майдонлар ҳам бор. Уларнинг бошланғич йиллик нархи мос равишда 144 миллион сўм ва 254 миллион сўм этиб белгиланган.
Шунингдек, халқаро учиб кетиш терминалида 3 квадрат метрли майдон робот-бариста, яъни автоматлашган қаҳва киоски учун аукционга қўйилади. Савдоларда қатнашувчи компаниялар техник талабларга мос бўлиши шарт. Аукционлар 2025 йил 7 октябрь куни бўлиб ўтади.
- #Тошкент Халқаро
- #Ижарага Берилувчи
- #Тижорат Майдонлари
- #Техник Хизмат
- #Аукцион Қоидалари
- #Ўзбекистон
- #Тошкент
- #Тижорат
- #Майдонлари
- #Онлай
- #Аукцион
- #Техник
- #Хизмат
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…