Тошкентда ёшларга ойига 2 БҲМгача субсидия берилади

1 дақиқа ўқиш173
Тошкентда ёшларга ойига 2 БҲМгача субсидия берилади

Ҳукумат қарори билан «Ёшларни хорижий тилларни ўқув марказларида ўрганиш харажатларини қисман қоплаш учун субсидиялар бериш тартиби тўғрисидаги низом» тасдиқланди, деб хабар берди UzNews.uz.

Низомга кўра, «2+6» дастури жорий этилади — унга кўра, хорижий тил бўйича камида базавий сертификатга эга бўлган ёшлар дастлабки 2 ойни ўз маблағи ҳисобидан тўлайди.

Шундан сўнг, агар ўқиш давом эттирилса, кейинги 6 ой учун давлат субсидияси ажратилади. Бу маблағлар Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Давлат ёшлар сиёсати қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан берилади.

Ҳар ойда субсидия миқдори қуйидагича белгиланган:
• Тошкент шаҳрида — 2 БҲМгача;
• вилоят марказлари ва Қорақалпоғистон Республикасида — 1,5 БҲМгача;
• туманларда — 1 БҲМгача.

Ёшлар ишлари агентлиги маълум қилишича, 2025–2026 йилларда 20 минг нафар ёшга субсидия ажратилади. Шунингдек, 2031 йилгача ҳар йили яна 20 минг нафар иштирокчига давлат ёрдами тақдим этилади. Агар йил давомида лимитдан ошиб кетилса, субсидия тўловлари кейинги йилгача тўхтатилади.

Субсидиялар фаолият юритаётган ва рейтинг платформасига рўйхатдан ўтган, шунингдек, электрон дарсга қатнашувни кузатиш тизимига уланган ўқув марказларига берилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?