Икки асрлик ноёб Қуръон нусхаси Ўзбекистонга қайтди

1 дақиқа ўқиш653
Икки асрлик ноёб Қуръон нусхаси Ўзбекистонга қайтди

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Ўтмишнинг буюк мероси — маърифатли келажак пойдевори” халқаро форуми тарихий воқеага айланди. Унда икки юз йил аввал чоп этилган илк босма Қуръонлардан бирининг энг нодир нусхаси Ўзбекистонга тантанали равишда тақдим этилди, деб хабар берди “Мадина” нашриёт уйи.

Маросимда Ислом цивилизацияси марказига ушбу ноёб туҳфани Россиянинг “Мадина” нашриёт уйи раҳбари Илёс Садурий шахсан топширди. Ҳадя қилинган китоблар орасида Екатерина II даврида, 1787 йилда Санкт-Петербург шаҳрида нашр этилган Қуръон алоҳида аҳамият касб этди.

Мутахассислар таъкидлашича, бу мусъҳаф ислом оламида босма шаклда тайёрланган илк ва энг тўлиқ Қуръон нусхаларидан бири ҳисобланади. Китобни нашр этиш учун махсус металл шрифт яратилган, безаклар устида эса татар хаттоти Усмон Исмоил ишлаган.

Тарихий манбаларда қайд этилишича, дастлабки тиражи тахминан 1200 нусхадан иборат бўлган бу Қуръон ўша даврда чоп этиш соҳасида улкан ютуқ сифатида баҳоланган.

Ушбу нашр нафақат диний аҳамиятга эга бўлган, балки Россияда ислом матбаачилиги ва адабиётининг ривожига асос солган муҳим қадам бўлган. Кейинчалик Қозон шаҳри айнан шу анъаналарни давом эттириб, XIX асрда ислом нашриётининг марказига айлангани ҳам бежиз эмас.

Бу туҳфа нафақат тарихий аҳамиятга, балки маънавий қимматга ҳам эга. Ислом цивилизацияси маркази вакиллари буни ўтмиш билан келажакни боғловчи рамзий эҳсон сифатида қабул қилишди.

Шу тариқа, икки аср давомида дунё бўйлаб сақланиб келган ноёб мусъҳаф яна бир бор Ўзбекистон ерларига қайтиб, халқимиз маънавий бойлиги сирасига қўшилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?