Ўзбекистонда гўшт нархи 23 фоизга қимматлади

1 дақиқа ўқиш1.6K
Ўзбекистонда гўшт нархи 23 фоизга қимматлади

Йил бошидан буён гўшт нархи 23 фоизга қимматлади, деб Uz24 сайти хабар берди.

Марказий банк бошқаруви раиси Тимур Ишметов 24 октябр куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида иқтисодиётдаги ижтимоий аҳамиятга эга товарлар нархини барқарорлаштириш бўйича ҳукуматнинг чораларини маълум қилди.

Сентябр ойида умумий инфляция 8% даражасига секинлашган бўлса-да, ижтимоий аҳамиятли товарлар нархи анча юқори даражада қолмоқда. Йил давомида қуйидаги товарлар нархи ошган:

– Мол гўшти — 23,2% (тахминан 108,000 сўм/кг)

– Картошка — 18,5%

– Бензин — 11,8%

Ишметов таъкидлашича, бу маҳсулотлар нархини барқарорлаштириш учун тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўрилмоқда.

Келгуси йилларда инфляцияни паст ва барқарор даражада ушлаб туриш учун таклиф билан боғлиқ асосий омилларни бартараф этиш, ички бозорда рақобатни кучайтириш, тариф ва нотариф чекловларни камайтириш лозим. Шунингдек, энергия ресурсларини узлуксиз етказиб бериш ва транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга катта аҳамият қаратилмоқда.

Бу чоралар иқтисодий барқарорлик ва товарлар нархини барқарорлаштиришга хизмат қилади.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?