Эркинжон Турдимов тайинлови бўйича Президентдан очиқ баёнот

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда ўтказилган учрашувда олий таълим тизимидаги муаммоларга тўхталиб, эндиликда мутахассислар тайёрлашда сифатга устунлик берилиши кераклигини таъкидлади.
- Давлат раҳбари, сон ортидан қувиш даври ўтганини, университетлар иқтисодиёт талаб қиладиган кадрларни аниқ мақсад билан тайёрлаши лозимлигини қайд этди.
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент ҳудудида бўлиб ўтган учрашув давомида мамлакат олий таълим тизимидаги долзарб муаммолар, янги ташкил этилган Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳамда ушбу масъулиятли лавозимга тайинланган Эркинжон Турдимовнинг фаолияти ҳақида очиқ ва таъсирли фикр билдирди.
Давлат раҳбари олий ўқув юртларида сон ортидан қувиш даври ўтганини, эндиликда асосий эътибор реал меҳнат бозори талаб қиладиган сифатли мутахассислар тайёрлашга қаратилиши шарт эканини қатъий таъкидлади.
«Сон кўпайди, сифат эса кам»: Олий таълимга янги талаб
Президент университет ва институтлар фаолиятидаги сусткашликлар ҳамда юзаки ёндашувларга чек қўйилиши кераклигини кўрсатиб ўтди:
Аниқ мақсадли тайёргарлик: «Бундан кейин ҳар бир университет ким учун ва қандай кадр тайёрлашини ўзи учун аниқ белгилаб олиши керак. Талабаларни шунчаки дипломли қилиш эмас, уларнинг иқтисодиёт тармоқларида ўз ўрнини топиши бош талаб бўлади», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев;
Сифатсиз дипломлар муаммоси: Давлат раҳбари олий маълумотлилар сони кескин ошгани билан, уларнинг билим даражаси ва амалий кўникмалари етарли эмаслигини очиқ танқид қилди.
Нима учун айнан Эркинжон Турдимов?
Президент узоқ йиллар давомида ҳудудларни муваффақиятли бошқарган раҳбарнинг таълим тизимига олиб келиниши сабабини қуйидагича изоҳлади:
«Сон кўпайди, сифат эса кам. Тўртта вилоятга ҳоким бўлган одамни Таълим вазирлигига бекорга олиб келмадим. Бу соҳага энг ишонган кадримни бежиз тайинламадим», — деди Президент.
Катта бошқарув тажрибасига эга Эркинжон Турдимовнинг вазирлик раҳбарлигига келиши олий ва ўрта-махсус таълимни иқтисодиётнинг реал сектори, вилоятлар саноати ва ҳудудий эҳтиёжларга тўлиқ мослаштиришда кескин бурилиш ясаши кутилмоқда.































Изоҳлар 0
…