
Фарғона вилоятида жамоат транспорти тизимини яхшилаш мақсадида “Fergana City Bus” MChJ томонидан Хитойдан 24 та замонавий “Zhong tong” автобуси олиб келинди, деб хабар берди Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ушбу автобуслар яқин кунларда Фарғона шаҳри йўналишларида брутто-шартнома асосида аҳолига хизмат кўрсатишни бошлайди.
Янги транспорт воситалари экологик тозалиги, энергия тежамкорлиги ва йўловчилар учун қулай шароитлари билан ажралиб туради.
Маълумотларга кўра, 2024–2025-йиллар давомида вилоятдаги тўртта корхона томонидан Asia Star, Yutong ва Zhong tong русумли жами 96 та автобус олиб келинган.
Мутасаддилар фикрича, бу янгиланиш шаҳар транспорт тизимини қулай, хавфсиз ва замонавий даражага олиб чиқади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.