19 ноябрда барча ҳудудларда ёмғирсиз сокин кун бўлади

1 дақиқа ўқиш94
19 ноябрда барча ҳудудларда ёмғирсиз сокин кун бўлади

Ўзгидрометнинг билдиришича, 19 ноябрда мамлакат бўйлаб барқарор ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво ҳукм суради. Кун давомида шамол асосан шарқ томондан енгил тезликда эсиб туради.

Пойтахтда осмон ўзгарувчан бўлади, аммо ёмғир кутилмайди. Ҳаво кечаси 6–8 даража, кундузи эса 16–18 даража илиқ бўлиши мўлжал қилинган.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳам ҳаво хавотирли ўзгармасдан ўтади — ёғингарчилик кўзда тутилмаган, ҳарорат кечаси 0–5, кундузи 12–17 даража атрофида сақланади.

Бухоро ва Навоийда шарқ шамоли сезиларлироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–7 даража, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.

Тошкент вилояти ҳамда Самарқанд, Сирдарё, Жиззахда осмонда катта ўзгаришлар кутилмайди — кундузи 13–18 даража, кечаси 4–9 даража атрофида илиқлик сақланади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда кун янада илиқ кечади. Ҳарорат кундузи 16–21 даражагача кўтарилиши мумкин.

Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳам барқарор, ёмғирсиз об-ҳаво бўлади. Кундузи 15–20 даража, кечаси 2–7 даража.

Тоғли ҳудудларда эса манзара бироз ўзгариши эҳтимол: айрим жойларда ёмғир ёки қор кузатилиши мумкин. Ҳарорат кундузи 8–13 даража, кечаси 0–5 даража бўлади.

Куни қисқа қилиб айтадиган бўлсак: эртага мамлакатнинг катта қисмида осмон очиқ, ҳаво илиқ ва бинго — ёмғирсиз.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?