Дам олиш кунлари ҳаво совийди: ёмғир қорга айланиши мумкин

1 дақиқа ўқиш2.8K
Дам олиш кунлари ҳаво совийди: ёмғир қорга айланиши мумкин

Ўзгидромет 6–9 декабрь кунлари кузатилиши кутилган об-ҳаво бўйича янгиланган маълумотларни эълон қилди. Ҳудудлар бўйича ҳавода ўзгарувчанлик сақланиб, айрим жойларда ёмғир қorga айланиши эҳтимоли бор.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади, фақат 7 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Шамолнинг тезлиги 9 декабрда кучайиши эҳтимолдан холи эмас. Ҳарорат кечаси 2–9 даража совуқ, кундузи 0–8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоийда 6–7 декабрда ёғингарчиликсиз, 8–9 декабрда эса айрим жойларда ёмғир кузатилиши мумкин. Кундузги ҳарорат 8–13 даража илиқ, 9 декабрда бироз пасайиши кутиляпти.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах ҳудудларида 6–7 декабрда ёғингарчилик бўлмайди, 8–9 декабрда ёмғир эҳтимоли бор. Кечаси 0–3 даража илиқ, кундузи 5–13 даража илиқ.

Қашқадарё ва Сурхондарёда 6–7 декабрда қуруқ об-ҳаво сақланади. 8–9 декабрда айрим жойларда ёмғир ёғади. Кундузи 10–17 даража илиқ.

Андижон, Наманган, Фарғона водийсида 8–9 декабр кунлари ёмғир эҳтимоли бор. Ҳарорат кундузи 6–11 даража илиқ, 9 декабрда 3–8 даражага тушиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда ёмғир-қор аралаш ёғингарчилик бўлиб, 8 декабрда айрим масканларда кучли бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1–12 даража совуқ, кундузи 0–3 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?