Сўнгги кунларда гъарбий Европанинг турли босма ва электрон нашрларида юртимиз сайёҳлик имкониятлари, тарихий шаҳарлари ҳақида бир қатор мақолалар чоп этила бошлади.
5 феврал куни Буюк Британиянинг етакчи нашрларидан бири "The Telegraph" озининг сайтида «Ҳар вир инсон ҳаёти давомида кориши керак болган 35 шаҳар» номли мақола чоп этди. Ушбу мақолада дунёнинг барча бурчагида – Буюк ипак ёли бойлаб жойлашган қадимги шаҳарлар билан бирга Африка, Европа, Жанубий ва Шимолий Американинг энг гозал шаҳарлар орасидан 35-таси саралаб олинган. Мақолада ҳар бир шаҳар ҳақида машхур ёзувчи ва сайёҳлар томонидан берилган таърифу тавсиф илова қилинган.
Ушбу рўйхатга юртимизнинг Хива шаҳри киритилган бўлиб, "The Telegraph" газетаси муҳбири, сайёҳ Крис Мосс тавсиясига асосланади. Мухбир юртимизга 2014 йилда қилган ташрифи таъсуротлари асосида қуйидагиларни ёзади – “Хива шаҳри йодгорликлар Ипак йўлининг Марказий Осийодаги туристлар севган Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидан сира қолишмайди. Гарчи бугунги кунда Хива шаҳрининг қиёфаси замонавий “пардоз”дан холи бўлмаса-да, аммо тонг отар ва кун ботарда миноралар ва жин кўчаларида замонавийлик асорати қолмай, қадимги замонлардаги қиёфага қайтади.”
Гўзаллик ва мавтункорлик нисбий тушунча экани билан ҳам қизиқарли ва бошқа миллат вакили сифатида мухбир сўзлардан бир хулосага келиш мумкин. Юртимизнинг тарихий шаҳарлари уларнинг асл ҳолатни сақлаган, қадим замон нафасини берувчи нураган ва дарз кетган ҳолатда чет эллик сайёҳлар онгига чуқурроқ таъсир кучига эга. Бу эса қадимги архитектура обидаларимиз реставратсияси ва уларни қайта тиклаш билан шугъулланувчи мутахассисларга яна ҳам катта масъулият юклайди.
The Telegraph газетасининг мақоласидан ўрин олган 35 шаҳар қаторида Париж, Исфахон, Санкт Петербург, Рио де Жанейро, Венесия, Эдинбуг, Гавана каби шаҳарлар жой олган.
Маълумот учун, "The Telegraph" газетаси 1855 йилда Лондонда ташкил этилган. 2016 йилнинг декарб ойи ҳолатига кўра, газета 460 054 нусхада чоп этилган. Ушбу газета материалларни ўзининг интернет саҳифаси ва мобил иловаси орқали ҳам чоп этиб боради ва барча платформалар орқали газета материалларини 4 миллион ўқувчига етказилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар