Маҳкумларга видеоқўнғироқ ҳуқуқи берилди

1 дақиқа ўқиш751
Маҳкумларга видеоқўнғироқ ҳуқуқи берилди

Жиноят-ижроия кодексига киритилган янги ўзгартишлар маҳкумлар учун мулоқот имкониятларини кенгайтирмоқда. Янги қонунга кўра, озодликдан маҳрум этилган шахсларга яқинлари билан масофадан туриб видеоучрашув қилиш ҳуқуқи берилди. Тегишли ҳужжат 2026 йил 15 январь куни қабул қилинган бўлиб, расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Қонун талабларига мувофиқ, маҳкумлар ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, 15 дақиқа давом этадиган бир марталик масофали видеоучрашув ёки телефон орқали суҳбатлашиш имкониятига эга бўлади. Бу қадам, аввало, маҳкумларнинг оила аъзолари ва яқинлари билан алоқасини узиб қўймасликка қаратилган.

Аввалги тартибда эса бундай мулоқот фақат 15 дақиқалик бир марталик телефон қўнғироғи билан чекланган эди. Эндиликда видеомулоқот ҳам қонуний асосда мустаҳкамланиб, маҳкумга қўшимча вариант сифатида тақдим этилмоқда.

Мутахассислар фикрича, масофали видеоучрашувларни жорий этиш маҳкумларнинг ижтимоий боғлиқлигини сақлаш, руҳий барқарорликни қўллаб-қувватлаш, шу билан бирга жазони ижро этиш тизимида замонавий технологиялардан фойдаланишни янада кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?