Ўзбекистонда маҳкумларга онлайн харид қилишга рухсат берилиши мумкин

Ўзбекистон1 дақиқа ўқиш79
Ўзбекистонда маҳкумларга онлайн харид қилишга рухсат берилиши мумкин

Ўзбекистонда жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумлар ва уларнинг яқинларига рухсат этилган озиқ-овқат ҳамда зарур буюмларни онлайн харид қилиш имкониятини бериш таклиф этилмоқда. Бу тартиб ҳозирча лойиҳа сифатида кўриб чиқилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги тайёрлаган лойиҳага кўра, буюртмаларни муассаса ичидаги инфокиосклар, махсус веб-сайт ёки мобил илова орқали расмийлаштириш мумкин бўлади.

Бунда буюртмани нафақат маҳкумнинг ўзи, балки унинг яқин қариндошлари ҳам амалга ошириши мумкин. Шу билан бирга, амалдаги посилка юбориш ва учрашувлар вақтида буюмларни топшириш тартиби ҳам сақлаб қолинади.

Онлайн харидда фақат муассасага олиб киришга рухсат этилган маҳсулот ва буюмларга буюртма бериш мумкин бўлади. Улар қаторига озиқ-овқат, кийим-кечак, шахсий гигиена воситалари, канцелярия ва айрим бошқа зарур буюмлар киритилмоқда.

Маҳсулотларнинг тури, миқдори ва қадоқланиши белгиланган талабларга мос бўлиши керак. Бу қоидаларга риоя этилишини жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти назорат қилади.

Агар буюртма қилинган ёки топширилган маҳсулотлар белгиланган меъёрдан ошиб кетса, улар автоматик равишда мусодара қилинмайди. Ортиқча буюмлар тегишли далолатнома асосида муассаса омборига сақлаш учун жойлаштирилиши мумкин.

Лойиҳага кўра, манзил-колонияларда жазо ўтаётган маҳкумлар учун айрим маҳсулотларни сотиб олиш ва сақлаш бўйича ойлик вазн ҳамда миқдор чекловлар татбиқ этилмайди.

Ҳужжат ҳозирча якуний кучга кирган қоида эмас. У жамоатчилик муҳокамасига қўйилган бўлиб, таклиф ва мулоҳазаларни қабул қилиш жараёни 3 сентябрга қадар давом этади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?