
Муқимий ва Бунёдкор чорраҳаси очилиши Наврўз арафаси кунларига кўчирилди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" компаниясига асосланиб "Спутник" нашри хабар берди.
Илгарироқ Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишмаси 23 февралга қадар ёпилгани эълон қилинган эди. Аммо сал ўтмай компания матбуот-хизмати 11 феврал куни ёпилган чорраҳанинг транспорт ҳаракати учун очилиши 2017 йил 10 мартга кўчирилди, дея хабар тарқатган эди.
"Маълум ишларнинг давом этаётганлиги, ҳамда хавсизликни таъминлаш мақсадида, чорраҳанинг транспорт ҳаракати учун очилиши "Наврўз" байрами арафаси кунларига қўчирилди. Тирбандликни келтириб чиқармаслик мақсадида, қурилиш вақтида бошқа кўчалардан фойдаланишни сўраймиз. Юзага келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз", — дейилган айни вақтда берилган хабарда.
Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишувида, метронинг "Новза" бекати яқинида узунлиги 600 метрга тенг бўлган, олти қатор йўл тушадиган янги кўприк қурилиши 2016 йилнинг 16 сентябридан бошланган эди.
Йўл ўтказгич Наврўз байрами (21 март)да фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар