Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Миср президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисийга Танта ва Искандария шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига таяниб "Дарё.уз" хабар берди.
Ўзбекистон давлат раҳбари Миср президенти, Миср халқи ва ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни Мисрнинг Танта ва Искандария шаҳарларида содир бўлган портлашлар оқибатида 40 дан зиёд киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ шахс тан тан жароҳати олган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди