Ўзбекистон гиламларини энг кўп қайси давлатлар сотиб олмоқда?

Ўзбекистон гиламларини энг кўп қайси давлатлар сотиб олмоқда?

2026 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатга 846,7 минг квадрат метр гилам экспорт қилди. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, экспортнинг умумий қиймати 2,1 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 159,7 минг квадрат метрга ёки 23,2 фоизга ошган. Бу эса ташқи бозорларда ўзбек гиламларига бўлган талаб ортиб бораётганини кўрсатади.

Экспорт ҳажми бўйича Озарбайжон биринчи ўринни эгаллади. Ушбу давлатга 388 минг квадрат метр гилам етказиб берилган.

Қирғиз Республикаси 206,6 минг квадрат метр билан иккинчи, Афғонистон эса 183,4 минг квадрат метр билан учинчи йирик харидор бўлган.

Шунингдек, Россия бозорига 24,5 минг квадрат метр гилам экспорт қилинган. Қолган маҳсулотлар эса бошқа давлатларга йўналтирилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар