Дам олиш кунлари 42 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

1 дақиқа ўқиш78
Дам олиш кунлари 42 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистонда 13-14 июн дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 36-38 даражагача, чўл ҳудудларда 40 даражагача, энг жанубий ҳудудларда эса 42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
  • Прогнозларга кўра, жума куни мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, дам олиш кунларида эса айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.

“Ўзгидромет” 13–14 июнь дам олиш кунлари учун Ўзбекистон ҳудудида кутилаётган об-ҳаво шароити бўйича янги маълумотларни эълон қилди.

Прогнозларга кўра, жума куни мамлакатнинг барча ҳудудларида асосан очиқ ва кам булутли осмон сақланиб қолади, ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳаво ҳарорати 33–36 даража атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Дам олиш кунларида ҳам аксарият ҳудудларда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво устунлик қилади. Шу билан бирга, мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмига Каспий томонидан нисбатан нам ҳаво массалари кириб кела бошлайди.

13 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасида, 14 июнь кечаси ва эрталаб Қорақалпоғистон ҳамда Хоразм вилоятида, куннинг иккинчи ярмида эса Навоий ва Бухоро вилоятларининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати дам олиш кунлари 36–38 даража атрофида бўлиши, чўл ҳудудларда 40 даражагача, мамлакатнинг энг жанубий ҳудудларида эса 42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Шамол шарқ йўналишида 7–12 м/с тезликда эсади, айрим вақтларда 13–18 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонли ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин. Шимолий ва чўл ҳудудларда эса шамол 20–22 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ҳамда момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шу кунлар учун сел ва сув тошқини хавфи ҳам эълон қилинган.

Тошкент шаҳрида 12–14 июнь кунлари асосан очиқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳарорат 33–35 даражадан 36–38 даражагача кўтарилади, тунги ҳарорат эса 20–23 даража атрофида бўлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?