Тошкент шаҳрида чанг-тўзонли шамол кузатилиши кутилмоқда

Тошкент шаҳрида чанг-тўзонли шамол кузатилиши кутилмоқда

Тошкент шаҳрида чанг-тўзонли шамол кузатилиши кутилмоқда. Мутахассислар шамол кучайиши натижасида ҳаводаги чанг миқдори ортиши ва айрим жойларда кўриш масофаси қисқариши мумкинлигини маълум қилди.

Шу муносабат билан фуқароларга очиқ ҳавода узоқ вақт қолмаслик, имкони борича хонадон ва биноларнинг дераза ҳамда эшикларини ёпиқ сақлаш тавсия этилмоқда.

Нафас йўллари касалликлари ёки аллергияси бор инсонлар зарурат туғилганда ҳимоя ниқобидан фойдаланиши керак.

Ҳайдовчиларга эса шамолли ва чангли об-ҳаво шароитида эҳтиёткор ҳаракатланиш, тезликни меъёрида сақлаш ҳамда йўлдаги кўриш масофасини ҳисобга олиш тавсия қилинди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар