Автоматик парковкадаги даҳшат: аёл машина остида қолди (видео)

Хитойда автоматик автотураргоҳда юз берган бахтсиз ҳодиса ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, аёл телефонга берилиб кетгани сабаб хавфли ҳудудга кириб қолган.
Кузатув камералари тасвирларида аёл телефонидан фойдаланаётган пайтда автоматик парковка тизими жойлашган майдонга кириб кетгани акс этган. У қаерда эканини англагунича, кириш эшиги ёпилиб, тизим одатдаги иш режимида ҳаракатлана бошлаган.
Аёл пастки қаватга тушган бўлса-да, хавфли ҳудудни тарк этишга улгурмаган. Шу пайтда навбатдаги автомобил автоматик тарзда парковка ичига олиб кирилган ва аёлни босиб кетган.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, жабрланувчи оғир тан жароҳатлари олган. Бироқ унинг айни пайтдаги соғлиғи ҳақида расмий маълумот берилмаган.






























Изоҳлар 0
…