Сардор Умурзоқов янги лавозимга тайинланди

Сардор Умурзоқов янги лавозимга тайинланди

Сардор Ўктамович Умурзоқов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозими тугатилгани маълум қилинди.

Сардор Умурзоқов эндиликда Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги фаолиятига раҳбарлик қилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар