Бой оилалар Тошкентнинг қайси туманидан уй олиб яшашади? Топ 5 ўриндаги туманлар

Тошкентда юқори даромадли оилалар кўпроқ қайси ҳудудлардан уй харид қилиши ҳақидаги маълумотлар тармоқларда қизиқиш уйғотди. Рўйхатда асосан марказга яқин, инфратузилмаси ривожланган ва кўчмас мулк нархи юқори туманлар тилга олинган.
Тўртинчи ўринда Яккасарой тумани келтирилмоқда. Бу ҳудуд хавфсизлиги ва қулай жойлашуви билан ажралиб туради. Уй-жой нархи 1 квадрат метр учун 2 минг доллардан 3,5 минг долларгача бўлиши айтилган.
Учинчи ўринда Шайхонтоҳур тумани бор. Tashkent City атрофида нархлар 4,5 минг долларгача етиши мумкин. Иккинчи ўриндаги Миробод тумани эса пойтахтнинг энг марказий ва қиммат жойларидан бири ҳисобланади.
Рўйхатда биринчи ўрин Мирзо Улуғбек туманига берилган. Айрим маълумотларда бу ерда бир неча миллион долларлик участкалар ҳам борлиги айтилмоқда. Бироқ нархлар уйнинг жойлашуви, майдони ва ҳолатига қараб фарқ қилади.































Изоҳлар 0
…