Ёқилғи қуйиш шохобчаларида иссиқ кунлар учун янги тартиб белгиланди

Ёқилғи қуйиш шохобчаларида иссиқ кунлар учун янги тартиб белгиланди

Иссиқ кунларда ёқилғи қуйиш шохобчаларида хавфсизлик чоралари кучайтирилади. Янги талабларга кўра, бензин, дизел ёқилғиси ва суюлтирилган газни ортиш-тушириш ишлари алоҳида назорат остида ўтказилади.

Бу жараёнларда саноат хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий амал қилиниши шарт. Айниқса, ҳаво ҳарорати юқори бўлган пайтларда ёқилғи маҳсулотлари билан ишлашда эҳтиёткорлик чоралари кучайтирилади.

Ёнғин ёки портлаш хавфини камайтириш учун суюлтирилган газни ортиш-тушириш ишлари ҳаво жуда исиб кетган вақтларда вақтинча тўхтатиб турилиши белгиланган.

Талаблар ёқилғи қуйиш шохобчаларида иш жараёнларини хавфсиз ташкил этиш ва одамлар ҳаёти ҳамда мол-мулкка хавф туғдирувчи ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар