Мирзо Улуғбек ва Бектемир туманларида газ ўчирилади

15 июль куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек ва Бектемир туманларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Чеклов таъмир ишлари ўтказилиши муносабати билан жорий этилади. Мирзо Улуғбек туманидаги «Юзробод» маҳалласида газ 10:00 дан 17:00 гача бўлмайди.
Бектемир туманида эса «Зилола» маҳалласида табиий газ таъминоти 10:00 дан 18:00 гача тўхтатилади.
Газ таъминоти техник ишлар якунланиши билан қайта тикланиши билдирилган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…