Тошкентда низоли оилалар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди

Тошкентда низоли оилалар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди

Тошкент шаҳрида “Зўравонликка қарши бирдамлик” шиори остида ҳамкорлик тадбири ўтказилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ расмий канали.

Тадбир Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шаҳноза Султанова, шунингдек, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси вакиллари иштирок этди. Учрашув давомида тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар, шунингдек, зўравонлик содир этган ёки бундай хатти-ҳаракатларга мойил шахслар билан профилактик суҳбатлар олиб борилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад зўравонлик ҳолатларининг такрорланишига йўл қўймаслик, тажовузкор хулқ-атворни ўзгартириш ҳамда иштирокчиларга зарур ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва психологик ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди.

Мазкур ташаббус оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш бўйича идоралараро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар