Она ва икки нафар фарзанднинг ўз уйига киритилиши таъминланди

  Она ва икки нафар фарзанднинг ўз уйига киритилиши таъминланди

Мажбурий ижро бюроси Қўштепа туман бўлими томонидан яна бир муҳим ижро ҳужжати амалда таъминланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2026 йил 13 май кунги ижро ҳужжатига асосан ундирувчи Н.И. ҳамда унинг вояга етмаган икки нафар фарзандини Қўштепа тумани “Қизилариқ” МФЙ ҳудудида жойлашган уй-жойнинг яшаш хоналарига киритиш, шунингдек, низоли хонадоннинг ёрдамчи қурилмалари ва коммунал тармоқларидан бошқа фойдаланувчилар билан тенг равишда фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш белгиланган эди.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан 2026 йил 2 июнь куни давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Натижада суд қарори тўлиқ ижро қилиниб, она ва унинг икки нафар фарзандининг қонуний ҳуқуқлари тикланди. Улар яшаш хонадонга амалда киритилди ҳамда уйдан тўлиқ фойдаланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилди.

Қонун устуворлиги таъминланган жойда инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинади. Суд қарорларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши эса адолатнинг ҳаётдаги ифодасидир.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар