MrBeast Ўзбекистонга келади: Тошкентда мухлислари билан учрашув ўтказади

Дунёга машҳур блогер ва контент яратувчи MrBeast тахаллуси билан танилган Жимми Дональдсон Ўзбекистонга ташриф буюради. У 9 октябрь куни Тошкентда ташкил этиладиган жамоатчилик дастурида иштирок этиши кутилмоқда.
Тадбирда қатнашиш учун мухлислар 6–8 октябрь кунлари рўйхатдан ўтиши мумкин. Иштирокчилар орасидан талабга жавоб берадиган аризалар тасодифий тарзда танлаб олинади. Танланган мухлислар блогер билан шахсан учрашиш имкониятига эга бўлади. Тадбирда иштирок этиш бепул.
Учрашув интерактив ўйинлар ва тривиа викторинаси шаклида ташкил этилади. Унда MrBeast фаолияти ҳамда кам танилган фактларга оид саволлар берилади. Ғолибларга қимматбаҳо совринлар топширилиши режалаштирилган. Тадбирда фақат 18 ёшдан катта шахслар қатнаша олади.
Қоидаларга кўра, ҳар бир иштирокчи ўз номидан фақат бир марта ариза топшириши мумкин. Тадбирга киришда шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва рўйхатдан ўтганлик тасдиғи талаб қилинади.
Ташриф Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилмоқда.































Изоҳлар 0
…