
Ўзбек-қирғиз чегерасини аниқлашда ўзаро ҳудудлар алмашинуви амалга оширилди. Бу ҳақда Қирғизистон республикаси Жалолобод вилояти махсус вакили ўринбосари Мамасоли Акмаматовга асосланган ҳолда АКИpress ахборот агентлиги хабар қилмоқда.
Жалолобод вилояти Ўзбекистоннинг 3 вилояти билан чегарадош. Қирғизистон ҳукуматининг ушбу вилоятдаги махсус вакилининг биринчи ўринбосари Мамасоли Акмаматовнинг 4 сентябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилишича, Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараларининг 643 км аниқлаб бўлинган. Музокараларнинг иккинчи босқич учрашувларида яна 80 км чегарага аниқлик киритилади.
«Шундай жойлар бўлдики, Ўзбекистон харитасидан жой олган, аммо у ерларда бизнинг одамлар яшайди, яна шундай жойлар борки, бизга тегишли, лекин ўзбек халқи истиқомат қилади. Биз 476 гектар ерни олиб, 241 гектар ерни бердик»,- деган Акмаматов.
Шунингдек, унинг маълум қилишича, Ўнгартоғ ҳудуди Қирғизистон ҳудудида. Тоғ ҳудуди Ўзбекистон ҳудудига 217 кмга кириб кетган бўлиб, томонлар бу борада бир тўхтамга келганлари йўқ.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар