10:30 / 09.09.2017
10 100

Президент давлат бошқаруви тизимида ислоҳотлар бошлади

Президент давлат бошқаруви тизимида ислоҳотлар бошлади
Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” Фармон имзолади.

Давлат раҳбари томонидан қабул қилинган Фармон 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда муҳим қадам ҳисобланади ҳамда моҳиятига кўра Ўзбекистоннинг давлат ва жамият қурилишида янги саҳифани очиб беради.

Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясида давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг 6 та асосий йўналиши белгилаб берилди.

Биринчи йўналиш ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга бағишланган.

Иккинчи йўналиш ижро этувчи ҳокимият органларининг вазифаларини, уларни амалга ошириш механизмлари ва жавобгарлик соҳаларини аниқлаштиришни назарда тутади.

Учинчи йўналиш иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсирни қисқартириш ва бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш ҳисобланади.

Тўртинчи йўналишда вертикал бошқарув тизими ва ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамкорлигининг механизмларини такомиллаштириш назарда тутилган.

Бешинчи йўналиш давлат бошқаруви тизимига стратегик режалаштиришнинг замонавий шакллари, инновацион ғоялар, ишланма ва технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олган.

Ва ниҳоят, сўнгги олтинчи йўналишда профессионал давлат хизматининг самарали тизимини шакллантириш, шунингдек, коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини ўрнатиш белгиланган.

Бундан ташқари, Фармон билан Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси нормаларини амалий рўёбга чиқариш бўйича 40 дан ортиқ аниқ тадбирларни назарда тутувчи “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Фармоннинг тўлиқ матни ва унга шарҳ ЎзАда келтирилган.

Манба: darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент давлат бошқаруви тизимида ислоҳотлар бошлади